Чўлпон ёдгорлик музейи бўлими

Музей 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Абдулхамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги қарори асосида ташкил этилган бўлиб 2017 йилда реэкспозиция қилинган.

Музей экспозициясида Андижон фарзанди шоир, драматург, таржимон Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг хаёти ва фаолиятини экспонатлар орқали ёритиб берилган..

Чўлпон мустақиллик, эркинлик, миллий ғурур, миллий истиқлол, юксак маънавият, умуминсоний қадриятлар, ватанга муҳаббат туйғуларини шакллантириш, ўзлигини танитиш экспозициянинг асосий бош мақсадидир.

Экспозициянинг тузилиши куйидагича:

  • Чўлпоннинг болалик даври;;
  • Чўлпон ва жадидчилик;
  • Чўлпоннинг адабий ижодий фаолияти;
  • Чўлпон ва матбуот
  • Чўлпоннинг таржимонлик маҳорати;
  • Чўлпон ва театр;
  • Суронли даврлар;
www.000webhost.com