Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Пахтаобод филиали Халқ депутатлари Пахтаобод район совети ижроия комитетининг 1990-йил 4-декабрдаги № 269 сон қарори билан ташкил топган.
Филиал экспозициясида Ўзбекистон халқ шоири З.Ҳабибий хаёти ва ижоди тўла акс этган. Шунингдек, Пахтаобод тумани тарихи унинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётига оид манбаалар намойиш этилган. Музей экспозицияси 2018 йилда замон талаблари асосида қайта янгиланди ва замонавий жихозлар билан бойитилди.