Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Халқ амалий санъати бўлими.

Жомеъ меъморий мажмуаси 1984-1892 йиллари қурилган. Унинг баъзи қисмларидаги қурилиш 1902 йилгача давом этган. Шу сабабли сабабли зилзила натижасида бинонинг айрим ерлари шикастланган..

XIX аср II ярми келиб вайрона бўлаётган номозгох ўрнинга қурилган бу мажмуа маҳаллий бойлардан Махмуд Алибой маблағи ғисобига тикланган. Маҳаллий маълумотларга қўра, бош меъмор уста Исахон бўлиб, қурилиш ишларида уста Мавлоно ҳам қатнашган. Улар янги мажмуани эски нусхага ўхшатиб бунёд этишган эканлар.

Тўрт бурчак шаклда қурилган бу мажмуа яқин 2 гектар майдонни эгаллайди. Унинг тўртта бурчагида гумбаз, ғарбий айвон, шарқий томонида минора ( баландлиги 27,5м) ва гумбазли дарсхона жойлашган. Ҳовлининг атрофи ҳужралар билан ўралган бўлиб, шарқий томондаги ҳужралар икки қаватдан иборат

Мадраса дастлаб олий диний таълим берилган. Даҳрийлик расмий мафкуранинг таркибий қисмига айланган шўролар даврида бозор(1930 йил), тураржой (1941-1445) сифатида фойдаланилган. Бу бинода 1970-1975 йиллари Ўзбекистон ФА Адабиёт музейининг филиали жойлашган, 1995-2017 йиллари Андижон вилоят Адабиёт ва санъат музейинг Халқ амалий санъати бўлими фаолият юритган. 2018 йилдан Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг Халқ амалий санъати бўлими фаолият кўрсатиб келмоқда.

www.000webhost.com